Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:01

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг собиқ элчисини орден билан тақдирлади


ЎРнинг Ж.Кореядаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен (ў).
ЎРнинг Ж.Кореядаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фен (ў).
Корея Республикаси ҳукумати Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги собиқ Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Фенни дипломатик соҳадаги хизматлари учун “Гвангхва” ордени билан тақдирлади.

Виталий Фен 1996 йилдан 2013 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг Сеулдаги элчиси лавозимида фаолият юритган.

Фен икки давлат раҳбарларининг ўзаро саккизта сафарини ва тўққизта саммитини муваффақиятли уюштирган.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг муҳим хорижий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда Жанубий Корея инвестицияси иштирокида 400 дан зиёд корхона фаолият юритмоқда.

Улардан 66 таси юз фоиз Корея капитали ҳисобига ташкил этилган.

Ўзбекистонга сармоя киритган энг йирик ширкатлар Корея миллий нефт корпорацияси (KNOC), Корея газ корпорацияси (KoGas), “Daewoo International”, “Korean Air”, “Shindong Enercom”, “Haintex” ва “LG” ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG