Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:29

Тошкентда 2361 та кўп қаватли бино UZONLINE тармоғига уланди


Тошкентда 2361 та кўп қаватли бино оптик толали UZONLINE тармоғига уланди.

12uz.com ахборот портали хабарига кўра, 2013 йил давомида Тошкент шаҳар телефон тармоғи (ТШТТ) акционерлик ширкати 1518 та бинони оптик толали тармоққа улаган.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида 10895 та кўп қаватли бино бор.

2014 йил 1 январига қадар уларнинг 21,7 фоизи UZONLINE оптик толали тармоқа боғланган.

Айни пайтда¸ Интернет тезлиги ва сифатига оид статистик маълумотлар йиғиш билан шуғулланувчи Оokla ширкати рейтингига мувофиқ, Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳондаги 188 мамлакат ўртасида 170-ўринга қўйилди.

Рейтингга мувофиқ Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича минтақадаги қўшнилари Қозоғистондан 118 поғона, Тожикистондан 113 поғона, Қирғизистондан эса 89 поғона пастга қўйилди.
XS
SM
MD
LG