Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:31

Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари Женевада учрашмоқда


Сурияда бир-бирига қарши курашаётган томонлар бугун илк бор Женевада юзма-юз учрашдилар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қарогоҳининг мажлислар залига йиғилган Сурия мухолифати ва ҳукумати вакиллари БМТ махсус вакили Лаҳдор Броҳимий воситачилигида мулоқот қилишмоқда.

Мухолифат ва унинг тарафдорлари, жумладан, Ғарб давлатлари, Араб мамлакатлари ва Туркия Сурияда ўтиш даври ҳукуматини тузишга замин яратилиши учун президент Башар Ассад истеъфо бериши кераклигини таъкидлаб келишмоқда.

Сурия ҳукумат мухолифатнинг бундай талабига рози эмаслигини билдирган.

Сурияда 2011 йил март ойидан буён давом этаётган фуқаролик уруши 100 мингдан ошиқ одамни нобуд қилди. Тўққиз миллиондан ортиқ одам ўз уйини ташлаб, қочқинликка юз тутди.

Женевадаги музокараларда томонлар ўртасида зўравонликларни тўхтатиш ва инсонпарварлик ёрдамларининг етказилишини таъминлаш бўйича озгина бўлса-да келишувга эришилишига умид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG