Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:32

Қозоғистонда ичида 54 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус бузилиб қолди


Олмаота - Екатеринбург йўлида кетаётган ва ичида 54 ўзбекистонлик бўлган автобус 28 январ куни бузилиб қолди.

Йўловчилар совуқдан музлаб қолишларига сал қолган. Воқеа жойида ҳаво ҳарорати 15 -20 даражани ташкил қилди.

Автобус ичидаги йўловчиларнинг барчаси маҳаллий қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот ҳизматига кўра, ўзбекистонликларни Россияга олиб кетаётган автобус электр жиҳозлари носозлиги туфайли Олмаота-Екатеринбург трассасиснинг 927-километрида тўхтаб қолган.

Автобус Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан Москвага кетаётган бўлган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги анчайин арзонроқ тушадиган автобусларда Россияга йўл оладилар.

Ўзбекистондан Россияга кетувчи автобусларнинг ҳаммаси Қозоғистон орқали ўтади.
XS
SM
MD
LG