Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:33

OzodNazar: Ёши 76 га тўлган Каримовнинг тенгдоши туҳматдан қўрқади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1938 йил, 30 январда туғилган
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1938 йил, 30 январда туғилган
30 январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг туғилган куни. У киши бу йил 76 га кирди.

Ўзбекистонда эркаклар 60 ёшида пенсияга чиқишини эсга олсак, мамлакат раҳбарининг бугунги ёши нақадар табаррук эканлиги осонгина тушунилади.

Хўш, 76 га кирган оқсоқол дунёни қандай nazar билан кўради?

76 ёшли оқсоқол не ўйлар билан уйқуга кетадию тонгни қандай кутиб олади?

Унинг nazarида яхши нимаю ёмон нима?

Одам ёши 76 га чиққач, у ишониб келган қадриятлар тизими ўзгарадими? Ўзгарса қай томонга?

Бу ёшдаги оқсоқол нимадан қўрқади?

Афсуски, бу саволларни Президентнинг ўзига бериш имконсиз.

Шунинг учун саволларимизни Президентнинг тенгдоши, жиззахлик маҳалла фаоли Набижон ота Жўрабоевга бердик.


Набижон Жўрабоев
Набижон Жўрабоев
Айнан шу оқсоқолни суҳбатга тортишга, дунёга айнан шу оқсоқолнинг nazarи билан қарашга бошқа бир сабаб ҳам бор:

Набижон Жўрабоевнинг қамоқдан озод қилинганига 29 январь куни роппа-роса 1 ой бўлди.

Хўш, унинг кўнглига чўккан қамоқхона ғубори бир ой ичида кетишга улгурдими?


(Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида яшовчи Набижон Жўрабоевни туман суди товламачилик ва фирибгарликда айблаб, ўтган йили 5 йилга озодликдан маҳрум этган эди. Конституция куни муносабати эълон қилинган амнистия туфайли оқсоқол Янги йил арафасида, 29 декабрь куни озодликка чиққан).

XS
SM
MD
LG