Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:17

Россия мухолифати "Болотная маҳбуслари" озод этилишини талаб қилди


Москвада 2012 йил май ойида бўлиб ўтган норозилик намойишлари пайтида ҳибсга олинган фуқароларни қўллаб-қувватлаб юриш ўтказилди.

Москва шаҳар ҳукумати томонидан рухсат берилган юришда мухолифат лидерлари, жумладан, Борис Немцов ҳам иштирок этди.

Акция қатнашчилари ҳукуматдан қамоқда қолаётган “Болотная маҳбуслари” озод этилишини талаб қилди.

Намойишчилар қамоқда қолаётган маҳбусларнинг исмларини айтиб юриш қилдилар.

2012 йил 6 май кунги норозиликлар пайтида полиция 400 дан зиёд намойишчини ҳибсга олган.

Улардан 29 нафарига жиноий айблов эълон қилинган. Уч нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Саккиз намойишчи декабрь ойида мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия қилинди.

Ҳибсга олинган бир намойишчи эса руҳий касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Бошқалар хамон ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG