Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:04

Афғонистондаги Британия ҳарбий техникасининг бир қисмини Ўзбекистон орқали олиб чиқиши мумкин


Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар Афғонистондаги Британия ҳарбийлари ўз техникасининг бир қисмини Ўзбекистон орқали олиб чиқиши мумкинлигини билдирди.

Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида элчи Жорж Эдгар Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари таркибида хизмат қилаётган Британия ҳарбийлари мамлакат жанубида жойлашгани боис уларни 2014 йил охиригача Покистон ҳудуди орқали олиб чиқиш осонроқ эканини айтди.

Бироқ элчи Британия техникасининг бир қисми Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга, сўнгра Европага транспорт қилиниши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Жорж Эдгар Британия кучлари Афғонистонда фойдаланган 50 та ҳарбий юк машинаси ва уларга эҳтиёт қисмлар Ўзбекистонга берилганини қўшимча қилди.

Элчига кўра, Британия ҳарбий техникаси темир йўл, жумладан, Ўзбекистон темир йўллари орқали, аскарлар эса Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали ҳам ватанига қайтади.
XS
SM
MD
LG