Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:43

Ироқда амалга оширилган ҳужумларда ўндан ортиқ одам нобуд бўлди


Ироқ пойтахти Бағдод яқинида амалга оширилган портлашлар оқибатида камида 10 одам нобуд бўлди.

Хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, Бағдоднинг Ҳуррия мавзеси ва пойтахтдан жанубда жойлашган Маҳмудия минтақасида автомобилга ўрнатилган бомбалар портлаган.

Ироқ ҳукумати январь ойида мамлакат бўйлаб содир этилган ҳужумлар оқибатида бир мингдан зиёд одам ҳалок бўлганини билдирди.

Бу сўнгги беш йил мобайнида бир ойда энг кўп одам қурбон бўлган ой сифатида қайд этилди.

Қурбонлар сони ошгани Анбар вилоятида хавфсизлик кучлари билан сунний мазҳабидаги маҳаллий қабила жангчилари ўртасида тўқнашувлар рўй бергани билан изоҳланмоқда.
XS
SM
MD
LG