Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:20

Марказий Осиёда 15 одам қаттиқ совуқ оқибатида нобуд бўлди


Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим минтақаларига қалин қор ёққани оқибатида камида 15 одам нобуд бўлди.

Сўнгги кунларда Афғонистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайгани ва қор кўчиши оқибатида камида 10 одам ўлгани хабар қилинди.

Афғонистоннинг Табиий офатларга қарши кураш бўйича махсус идора расмийлари Озодликка ҳозир мамлакат шимолидаги Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда ёмон об-ҳаво ҳукм сураётганини билдирди.

Айни пайтда, Тожикистон пойтахти Душанбе халқаро аэропортида қатор парвозлар бекор қилинди.

Тожикистоннинг Кўлоб ва Қўрғон-Тепа шаҳарларидаги аэропортлар буткул ёпилди.

Тожикистоннинг айрим ҳудудларига бир неча соат ичида 80 сантиметргача қалинликда қор ёққани айтилмоқда.

Тожикистонда болалар боғчалари, мактаблар ва олийгоҳлар 10 февралгача ёпилди.

Қўшни Қирғизистонда беш киши қор кўчкиси остида қолиб нобуд бўлди. Жалолобод шаҳри аэропорти ёпилди.

3 февраль куни Ўзбекистоннинг Андижон ва Фарғона шаҳарларидаги аэропортлар ҳам ёмон об-ҳаво шароити сабабли ёпилди.
XS
SM
MD
LG