Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:28

Қирғизистондаги мадрасада камида 56 одам жароҳат олди


Қирғизистон жанубида мадраса биноси босиб қолгани оқибатида камида 56 одам яраланди.

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Имом Азим мадрасасининг иккинчи қавати вафот этган маҳаллий имомни душанба куни дафн қилиш маросими пайтида босиб қолган.

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Нурбек Жанибеков буни фалокат деб атади.

Жанибеков тергов-суриштирув тугаганидан кейин воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмаган.
XS
SM
MD
LG