Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:00

Сочидаги Олимпиада совриндори $500 000 гача мукофот олиши мумкин


Сочида ўтказиладиган Қишки Олимпиадада спортчи нафақат шуҳрат, балки катта пул мукофоти ҳам олиш мумкин. Мамлакатлар олтин медаль олиб келган спортчига ярим миллион долларгача мукофот беришни ваъда қилмоқда.

Сочидаги Қишки Олимпиаданинг баъзи қатнашчилари агар олтин медаль ютса ўн минг, юз минглаб доллар миқдорида мукофот олишлари мумкин.

Аниқроғи, энг кўп пулни Сочида бирор хил медални ютишга кўзи етмаган, қишки спорт ўйинларида кучли бўлмаган мамлакатлар ўз спортчиларига ваъда қилмоқда.

Энг катта мукофотни Озарбайжон ҳукумати ваъда қилди. Боку Сочига тўрт нафар спортчисини жўнатди. Бироқ, Озарбайжон Олимпия қўмитаси мулозими улардан бирор нафари совринли ўринлардан бирини олишига гумон қилаётганини Озодликка айтди. Мабодо, кимдир ғолиблар шоҳсупасига чиқишни эпласа, биринчи ўринни олганга 510 минг доллар, иккинчи ўринга 255 минг доллар ва учинчи ўрин учун 130 минг доллар мукофот берилади.


Қўшни Арманистон эса олтин медалга 30 минг, кумуш медалга 20 минг, бронза олган спортчига эса 10 минг доллар ваъда қилди.

Бироқ Канаданинг Ванкувер шаҳрида ўтказилган аввалги қишки Олимпиадада на озарбайжонлик, на арманистонлик спортчилар медал ололган.

Ванкуверда битта олтин медаль ютган Қозоғистон чемпионга 250 минг доллар, иккинчи ўринни олганга 150 минг доллар беради. Учинчи, тўртинчи, бешинчи, ва олтинчи ўринни олган спортчилар эса 75 минг доллардан мукофот олган эди.

Белоруссия ва Украина олтин медаль учун 150 минг доллар беради. Кумуш ва бронза медали соҳиблари эса 75 - 50 минг долларлик пул мукофоти билан тақдирланади.

Сочида ғалаба қозонган россиялик спортчилар 113 минг доллар, иккинчи ўринни олганлар 71 минг доллар ва учинчи ўрин соҳиблари 42 минг доллар билан мукофотланади.

Ўзбекистонда ҳам Олимпиада ғолиблари мукофотланади

Сочида ғалаба қозонган ўзбекистонлик олимпиадачиларга қанча мукофот ваъда қилингани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Озодликнинг бу борада Ўзбекистон Олимпия қўмитасига қилган мурожаати жавобсиз қолди.

Бироқ, 2013 йилда Лондонда ўтган ХХХ Ёзги Олимпиада совриндорлари ҳукумат томонидан тақдирланган эди.

Ўзбекистон учун ягона олтин медални қўлга киритган курашчи Артур Таймазов янги Chevrolet Malibu автомобили билан мукофотланган эди.

Бронза медали соҳиблари боксчи Абос Атоев, дзюдочи Ришод Собиров ва курашчи Сослан Тигиевларга эса Chevrolet Lasetti автомобили калитлари топширилган.

Ўбекистон президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ уч карра Олимиада чемпиони Артур Таймазов “Эл-юрт ҳурмати” ордени, Ришод Собиров ва Сослан Тигиевлар “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, Аббос Атоев эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий номи билан мукофотланган эди.

Бундан ташқари, Олимпиадада ютуқларга эришган спортчилар давлат ғазнасидан пул мукофотларини ҳам олишди. Олтин медал учун 150 минг, бронза учун эса 50 минг АҚШ доллари берилган.

Ғарбнинг мукофоти озроқ

Олимпиада ғолибларини тақдирлашда ғарбнинг бой давлатлари анчайин камсуқум кўринади. Масалан, дунёнинг энг бой давлатларидан бўлган АҚШ олимпиада ғолибларига 25 минг доллар, иккинчи ўринга 15 минг доллар ва бронза медали учун 10 минг доллар ваъда қилган, холос.

Германиядаги Deutsche Sporthilfe хусусий фонди саккизинчи ўриндан биринчи ўрингача 8-20 минг доллар беради.

Канаданинг Олимпия қўмитаси эса олтин медалга 9000 доллар, кумуш медалга 6800 доллар ва бронзага 4500 доллар ваъда қилган.

Бу феномен фақатгина Қишки Олимпиада ўйинларида акс этмайди. Лондонда ўтказилган ёзги Олимпида ўйинларида медаль ишлаган озарбайжонлик, тожикистонлик ва бошқа постсовет давлатлари спортчилари ўн минглаб доллар, автомобиллар ва квартиралар билан ҳам мукофотланган эди.
XS
SM
MD
LG