Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:01

"Ўзавтойўл": Қамчиқ довони ёпилмаган



Ўзбекистоннинг “Ўзавтойўл” давлат акционерлик ширкати матбуот ҳизмати Қамчиқ довони орқали ўтадиган автомобил йўли ёмон об-ҳаво шароитлари боис ёпилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Тошкентни Фарғона водийси билан боғловчи Қамчиқ довонига қор тушганига қарамай мазкур йўналиш орқали автомобиллар қатнови давом этмоқда, -деб билдирди “Ўзавтойўл” расмийлари.

Қамчиқ довонида қор кўчиши холатлари кўп кузатилади. “Ўзавтойўл” расмийлари автомобил ҳайдовчиларини довондан ўтаётганда ўта эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Аввалроқ, Интернетдаги бир қанча нашрлар Қамчиқ довони қалин қор тушгани боис, ёпилгани ҳақда хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG