Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:34

Навоийда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлди


Портлаш рўй берган жойдан олинган расм. Озодлик муштарийлари юборди.
Портлаш рўй берган жойдан олинган расм. Озодлик муштарийлари юборди.

Навоий шаҳридаги халқаро аэропорт яқинида икки қаватли уйда рўй берган портлаш оқибатида камида олти киши нобуд бўлди. Ҳодисада яна етти киши жароҳатланган.


Бу ҳақда маълумот берган Навоий прокуратурасидаги Озодлик манбасига кўра, портлаш душанба куни маҳаллий вақт билан соат 6.11да рўй берган. Навоий шаҳрининг Аэропорт кўчасидаги 12-уйда рўй берган портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлганини билдирди манба.

Рўй берган ҳодисани Навоий вилояти Кармана тумани прокуратуарси тергов қилмоқда.

Қиш мавсумида Ўзбекистонда газ сизиб чиқиши оқибатида бахтсиз ҳодиаслар тез-тез рўй беради.

Ўтган ҳафта Самарқанд ва Фарғона вилоятларида шундай ҳодисалар рўй берган эди.

6 февраль куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги Равонак қишлоғида яшовчи ёш эр-хотин ва уларнинг икки гўдаги маиший газ баллонидан газ сизиб чиққани оқибатида заҳарланиб нобуд бўлди.

2 февраль куни эса Фарғона вилоят Қўштепа тумани Ғиштмон фуқаролар йиғинида яшовчи Қодировлар уйида содир бўлган портлаш оқибатида хонадонда яшовчи беш киши турли даража куйиш билан вилоят касалхонасига ëтқизилди. Куйганлар орасида икки яшар қизалоқ ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG