Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:07

Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари ҳибсга олинди


Бағдат Майкеев.
Бағдат Майкеев.
Қозоғистон Мудофаа вазири ўринбосари Бағдат Майкеев қўлга олинди.

Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимларига кўра, Майкеев йирик миқдорда пора олганликда гумонланмоқда.

Қозоғистон куч ишлатар тизимларига таяниб Интерфакс агентлигининг билдиришича, 60 ёшдаги Майкеев Миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда.

Бағдат Майкеев 2011 йилдан бери Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ундан олдин Майкеев Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, Алмаота Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
XS
SM
MD
LG