Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:32

Чехия ўзбекистонлик йўловчилар учун транзит визани бекор қилди


Бугундан бошлаб Прага орқали учинчи давлатга учаëтган Ўзбекистон фуқароларидан аэропорт визаси олинмайди.

Чехиянинг Тошкентдаги элчихонаси расмийларига кўра, икки давлат ўртасида келишилган бу ҳақдаги битим 15 февралдан кучга кирди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Прагага давлат ташрифи кечиктирилганига қарамай Ўзбекистон ва Чехия ўртасида умумий қиймати 16 миллиард крон (қарийб 800 миллион АҚШ доллари)ини ташкил этувчи битимлар имзоланади.

Чехия ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг Озодликка айтишича, бу ҳужжатларнинг яқин кунларда вазирликлар ёки элчихоналар даражасида имзоланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президентининг Чехияга 20-22 феврал кунларига белгиланган давлат ташрифи кечиктирилган эди. Ташриф давомида ўнга яқин битим имзоланиши кутилаётган эди.
XS
SM
MD
LG