Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:50

Дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон вакиллари Венада музокара бошлади


Дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон вакиллари ўртасида ноябрь ойида Женевада ўтказилган учрашув.
Дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон вакиллари ўртасида ноябрь ойида Женевада ўтказилган учрашув.
Сешанба куни Вена шаҳрида дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон вакиллари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида навбатдаги музокаралар бошланди.

24 ноябрь куни томонлар ўртасида эришилган муваққат келишувда Эрон ўз ядровий дастурининг айрим жиҳатларини чеклаши эвазига Эронга қарши жорий қилинган халқаро санкциялар юмшатилиши назарда тутилган.

Сешанба куниги учрашув ноябрь ойида келишувга эришилганидан бери ўтказилаётган биринчи юқори даражали учрашувдир.

Душанба куни Эроннинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий музокараларда сезиларли олдинга силжиш бўлишидан умидвор эмаслигини таъкидлаб, бу жараён “ҳеч қаерга олиб бормайди” деди.

АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ва Германия вакиллари билан сўзлашувда Эрон делегациясига Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва унинг ўринбосари Аббос Ароқчи бошчилик қилмоқда.

Музокараларни Европа Иттифоқининг Ташқи масалалар бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон кузатмоқда.
XS
SM
MD
LG