Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:57

Обидхон қори Назаровнинг шогирдлари норозилик акцияси ўтказди


Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилганлигининг икки йиллиги муносабати билан Швецияда ўтказилган намойиш.
Обид қори Назаровга суиқасд уюштирилганлигининг икки йиллиги муносабати билан Швецияда ўтказилган намойиш.
Бугун Швецияда таниқли имом Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасднинг икки йиллиги муносабати билан қорининг шогирдлари норозилик акцияси ўтказди.

Стокҳолмдаги Швеция парламенти биноси ёнида Мюнтторйет майдонида ўтказилган акцияда ушбу мамлакатда яшаётган 50дан зиёд киши иштирок этди.

Ўзбекистонлик имом Обидхон қори Назаров 2012 йил 22 февралида Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйи йўлагида номаълум қуролли шахс томонидан отиб кетилган эди. Ўзбекистонлик имом ўша воқеадан буён ҳушсиз ётибди.
XS
SM
MD
LG