Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:49

Knauf ширкати Ўзбекистонга ётқизган сармоясини $ 100 миллионга етказмоқчи


Германиянинг Knauf International GmbH ширкати Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга ошириш мақсадида ётқизилган сармояси миқдорини 100 миллион долларга етказишни режаламоқда.

Буни жума куни журналистларга “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси бошқарувчиси Акбар Муҳиддинов маълум қилди.

Унга кўра, Германия ширкати вакиллари келаси ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюриши ва ҳукумат расмийлари билан 40-50 миллион долларлик янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Knauf ширкати 2009 йил августида Бухоро вилоятида йилига 60 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқарадиган заводни ишга туширган.

2011 йил апрел ойида Knauf Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида йилига 20 миллион квадрат метр гипс картон ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган заводни фойдаланишга топширган.

Новий Век нашрига кўра, Knauf ширкати ушбу икки лойиҳага қарийб 50 миллион доллар сарфлаган.
XS
SM
MD
LG