Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:16

Украинада ўн бир нафар губернатор истеъфога кетди


Харьков вилояти губернатори Михаил Добкин.
Харьков вилояти губернатори Михаил Добкин.
Украинадаги ўн бир вилоят губернаторининг ишдан кетиш ҳақидаги аризалари вилоят давлат маъмуриятларининг расмий сайтларида жойлаштирилган. Истеъфо сабабини губернаторлар “мамлакатдаги мураккаб сиёсий вазият” ва минтақада бундан буён юзага келиши мумкин бўлган тўқнашувлар олдини олиш истаги билан изоҳлаганлар.

Айни пайтда Россияга қочиб кетгани айтилган Харьков вилоят губернатори Михаил Добкин якшанба куни Харьковга қайтиб келган ва ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзиш нияти йўқлигини билдирган. “Евромайдон”нинг уч минг чоғли фаоли Харьковда вилоят маъмурияти биносини пикет қилиб, Добкинни кабинетига киритмаяптилар. Кўчанинг қарши тарафида маҳаллий ҳокимият тарафдорлари пикет уюштириб, маъмурият биносига кириладиган йўлни бўшатиб қўйишни, фаоллардан эса Харьковни тарк этишни талаб қилмоқдалар.

Якшанба куни Севастополда ўтказилган кўп минг кишилик митингда Россия фуқароси Алексей Чалий шаҳар мэри этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Қримдаги “Навигатор” ахборот агентлиги маълумотига кўра, митингда биронта ҳам Украина байроғи бўлмаган. Митинг иштирокчилари Киевга солиқ тўлашдан бош тортиш ва милицияни шаҳар расмийларига бўйсундириш учун овоз берганлар.

Украинада губернаторларни президент тайинлайди. Виктор Янукович бу лавозимларга Регионлар партияси вакилларидан тайинлаб келган.

Кеча Украина Олий Радаси Януковични истеъфога чиқарган. Унинг қаердалиги ҳали ҳам номаълум бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG