Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:26

Москвада норозилик намойишига чиққан 420 киши қўлга олинди


“Болотная иши” маҳкумларини қўллаш мақсадида кеча оқшом Москвада ўтказилган акция чоғида 420 чоғли киши қўлга олинди. Полиция бу кишиларни жамоат тартибини бузганликда айбламоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Москва марказидаги рухсат этилмаган акцияга умумий ҳисобда 500 чоғли киши йиғилган. Полициянинг жамоат тартибини бузмаслик талабига бўйсунмаган 420 чоғли киши қўлга олиниб, ички ишлар бўлимларига олиб кетилган.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, бу кишилар амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
XS
SM
MD
LG