Украина муваққат президенти Александр Турчинов мамлакат қуролли кучларининг бош қўмондони ваколатларини ўз зиммасига олди. Бу ҳақдаги қарор президент маъмурияти расмий саҳифасида чоршанба куни эълон қилинди.
Сешанба куни муваққат Ички ишлар вазири Арсен Аваков Беркут махсус полиция кучларини тарқатиб юбориш ҳақидаги буйруққа қўл қўйди.
Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида Аваков Украина Беркут қолмади¸ деб ëзди.
Бу қарор тафсилотларининг бугун ўтказиладиган матбуот анжуманида эълон қилиниши кутилмоқда.
Янукович ҳукмронлиги даврида оммавий норозиликларни бостириш учун махсус тайëргарликдан ўтган¸ махсус қуролланган Беркут гуруҳи таркибида 4000 га яқин қўшин бўлгани айтилмоқда.