Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:12

“GM-Uzbekistan” ишлаб чиқарган автомобиллар нархи яна қимматлайди


2014 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи оширилади.

"Uzmetronom" мустақил Интернет нашри хабарига кўра, бу 27 февраль куни Тошкентда “Ўзавтосаноат” компанияси ва Жанубий Корея бизнес вакиллари ўтказган бизнес-форумда маълум қилинган.

“Ўзавтосаноат” компанияси ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси бошлиғи Тимур Юнусовга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда йиғилаётган енгил автомобиллар нархи камида 7 – 12 фоизга ошади.

“Ўзавтосаноат” вакилига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон 2,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида автомобил сотган. 2012 йилда бу кўрсаткич 3 миллиард долларни, 2013 йилда эса 3,3 миллиард долларни ташкил қилган. Жорий йилда Ўзбекистон 3,7 миллиард долларлик автомобил сотишни режалаган.

“GM-Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар нархи Ўзбекистонда хориждагига нисбатан 40-45 фоизга қиммат.

Мисол учун Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида энг арзон Нексиянинг нархи 6,5 минг долларни ташкил қилади. Ўзбекистонда айни Нексиянинг нархи 10 минг доллардан зиёд.

Ўзбекистонликлар автосалондан машина сотиб олиш олиш учун олдиндан пул тўлашлари ва бир неча ой навбат кутиши керак. Машинани навбатсиз олиш учун камида минг доллар пора бериши керак.
XS
SM
MD
LG