Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:43

Тошкент-Нью Йорк авиачипталари нархи арзонлади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент ва Нью-Йорк шаҳарлари ўртасида парвоз қиладиган самолёт авиачипталари нархини пасайтирди.

2014 йил 28 февралдан 15 майга қадар Тошкент-Нью Йорк йўналишидаги эконом класс чиптаси нархи тариф турига қараб 130 - 250 еврони ташкил этади.

Авиаширкат маълумотига кўра, Ўзбекистон резидентлари чипта пулини Марказий банкнинг расмий курси бўйича сўмда тўлайди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2013 йил 15 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридан вилоят марказларига парвоз қиладиган самолёт чипталари ва багаж учун тарифларни ўртача 10 фоизга оширган эди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари маҳалллий рейслардан ташқари дунёнинг қирқдан зиёд шаҳрига парвозларни амалга оширади.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг тўққиз ойи мобайнида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 18 минг 517 та рейсни амалга оширган.
XS
SM
MD
LG