Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:17

Украина Мудофаа вазирлиги Россия флотининг маҳаллий ҳарбийларга таҳдидидан баҳс этди


Россия Қора денгиз флоти қўмондони Александр Витко Қримдаги Украина ҳарбий кучларига сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 5.00 гача таслим бўлиш учун муҳлат берди, акс ҳолда, ҳужумга ўтилишини билдирди. Мазкур ультиматум Украина Мудофаа вазирлиги томонидан очиқланди.

Айни пайтда Қора денгиз флоти матбуот котиби Интерфакс агентлигига берган интервьюсида Украина ҳарбийлари томонидан тарқатилган бу хабарни “бориб турган сафсата”, деб атади.

Украина қуролли кучларининг Қрим ярим оролидаги ҳолати ноаниқлигича қолмоқда.

Аввалроқ Киевдаги муваққат ҳукумат Денис Березовскийни ҳарбий-денгиз флоти қўмондони этиб тайинлаган, бироқ Березовский якшанба куни Қримнинг россияпараст янги ҳукуматига содиқлигини эълон қилган. Шундан сўнг Березовский зудлик билан лавозимидан бўшатилиб, унинг ўрнига Сергей Гайдук тайинланган.
XS
SM
MD
LG