Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:48

ЕИ Украинага қўшин киритган Россияга санкциялар билан таҳдид қилмоқда


ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К. Эштон бугунги оғир вазиятда Европа Иттифоқи Украинага ёрдам беришга ҳозир эканини айтди.
ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К. Эштон бугунги оғир вазиятда Европа Иттифоқи Украинага ёрдам беришга ҳозир эканини айтди.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг душанба куни Брюсселда ўтказилган шошилинч мажлиси Украинадан рус қўшинларини тўхтовсиз олиб чиқиб кетиш ва тинч мулоқотга ўтиш чақириқлари билан якун топди.

Бу Европа Иттифоқи Россияга қарши қатор санкциялар жорий этмаслиги учун Москвадан сўралаётган минимум талабдир.

Вазирлар мажлиси қарорига кўра, агар пайшанбагача таранглик бартараф қилинмаса, Россия билан алоқалар тўхтатилади, виза бўйича музокаралар ва иқтисодий шартномаларга эса тўсиқ қўйилади.
XS
SM
MD
LG