Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:49

Москвада урушга қарши норозилик акциялари ўтказилмоқда


4 март куни Москвадаги Россия Мудофаа вазирлиги биноси олдида урушга қарши акция ўтказилиши режаланган.

Хабарларга кўра, норозилик акцияси “Путиннинг Россияси Украинага бостириб қирганига қаршимиз!”, “Қримнинг босиб олинишига қаршимиз!” каби шиорлар остида бўлиши кутилмоқда.

Якшанба куни Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида урушга қарши уюштирилган акциялар полиция томонидан тарқатиб юборилди. Тадбирда қатнашган юзлаб одам ҳибсга олинди.

Украинага Россия қўшинлари киритилганига қарши норозиликлар Россия ва Европанинг қатор шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Айни пайтда, Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларига норозилик сифатида "Янги Рига" театри 2014 йилда Москва, Петербург, Омск ва Россиянинг бошқа шаҳарларига режалаштирилган барча гастролларини бекор қилди.

Сўнгги кунларда россиялик қатор санъаткорлар, жумладан, Борис Гребеншиков, Юрий Шевчук, Андрей Макаревич ва Земфира Украинани қўллаб чиқиш қилдилар.

“Океан Ельзи” гуруҳи раҳбари Святослав Вакарчук Россия ва Украина санъаткорлари иштирокида Қримда концерт ўтказишни таклиф қилди.

4 март куни Иркутск ва Ростов-Дон шаҳрида Қримдаги рус тилида сўзлашувчи халқларни қўллаб намойишлар ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG