Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:16

Украина: Луганск маъмурияти биносини Россия тарафдорлари эгаллаб олди


Украина шарқидаги Луганск вилоятида Россия тарафдори бўлган бир гуруҳ намойишчи вилоят ҳокимияти биносига бостириб кириб ҳоким Михаил Болотскихни кабинетида истеъфога чиқиши ҳақида ариза ёзишга мажбур қилди.

Озодлик мухбирига кўра, ҳокимлик биносини эгаллаб олган намойишчилар дераза олдига Россия ва Беларус байроқларини осиб қўйган.

“Евромайдон” ҳамжамияти Россиянинг кўплаб автобуслари намойишчиларни Луганскка олиб келганини маълумот қилди.

Айни пайтда, якшанба куни Луганск шаҳрида Тарас Шевченко тақваллудининг 200 йиллик юбилейига бағишланган митинг бўлиб ўтди.

Тадбирда "Баткившина", "Озодлик” партиялари тарафдорлари ва Украина яхлитлигини қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар вакиллари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG