Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Вьетнамлик учувчилар йўқолган Малайзия самолёти ҳақида хабар тарқатди


Вьетнам фуқаровий авиация бошқармаси Вьетнам ҳарбий-денгиз самолёти бортида 239 нафар йўловчиси билан шанба куни йўқолиб қолган Малайзия йўловчи ташиш самолётининг эҳтимолий қолдиқларини топгани ҳақида маълумот тарқатди.

Айни пайтда Вьетнам фуқаровий авиация бошқармаси вакиллари қидириш пайти чор-атроф қоронғи бўлгани учун буни ишонч билан таъкидлай олмасликларини билдирганлар.

Маълумотларга кўра, душанба куни куннинг биринчи ярмида эҳтимолий авиаҳалокат жойига яна бир самолёт юборилади.

Шанба куни эрталаб Куала-Лумпур шаҳридан Хитой пойтахти Пекин томон учиб кетаётган Boeing-777 йўловчи самолёти Малайзия ва Вьетнам ўртасидаги ҳудудда радардан ғойиб бўлганди.

Малайзия расмийларига кўра, ҳаво кемасини қидириш ишларига дунёнинг турли мамлакатларидан 40 та кема ва 34 та самолёт жалб этилган.

Айни пайтда терговчилар бу рейсга рўйхатга олиниш жараёни видеоёзувини текшира бошлаганлар, чунки самолёт йўловчиларидан икки нафари ўғирланган Европа паспортларидан фойдалангани ҳақида тахминлар бор.
XS
SM
MD
LG