Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:03

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Қрим бўйича резолюция овозга қўйилади


БМТ Хавфсизлик Кенгашида бугун Украина ҳудудий яҳлитлигини ҳимоя қилувчи резолюция овозга қўйилади.

АҚШ таклиф этган резолюция лойиҳасида, Қримни Россия таркибига олиш бўйича 16 март куни ўтказилажак референдумнинг қонуний кучга эга бўлмаслиги қайд этилган.

Мазкур резолюцияни Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 13таси қўллаб қувватлаши кутилмоқда.

Россия ҳужжатни вето қилиши тайин. Хитойнинг мазкур масалада бетараф қолажаги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG