Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2020, Тошкент вақти: 09:43

Жиззахда янги телеканал иш бошлади


Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида ҳусусий телеканаллар сони яна биттага кўпайди.

Наврўз байрами кунлари “Жиззах ТВ3” телеканали ўз кўрсатувларини тест режимида узатишни бошлади.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайти билдиришича, "Бахтиёр-Шахбоз" ширкати таъсиси этган янги телеканал кўрсатувларини Сирдарё вилоятида ҳам кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистонда ўтган йили бир қанча телеканал фаолияти тўхтатилган эди. Марғилон-ТВ, Мулоқот-ТВ, Қарши-ТВ, Истиқлол-ТВ,Тўрткўл-ТВ каби телеканаллар ноябр ойи бошида лицензиясиз фаолият қилгани учун ёпилганди.
XS
SM
MD
LG