Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:56

Қримдаги барча украин ҳарбий қисмлари Россия назоратига ўтди


Қримдаги барча украин ҳарбий қисмларига Россия байроқлари тикилди. Россия қуролли қўшинлари бош штаби бошлиғи, генерал Валерий Герасимов Қрим ярим оролидаги 193 та ҳарбий қисм Россия назоратига ўтганини маълум қилди.

Украиналик ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари Қримни тарк эта бошлади. Россия томони украиналик ҳарбийларга ўз тарафига ўтиш ёки бўлмаса украинага бориб ҳизматни давом эттириш таклифини қўймоқда.

Ўтган ой Украинада президент Виктор Янукович ҳокимияти ағдарилиши ортидан Россия Қрим оролини аннексия қилди. Кремл расмийлари бу қадамини “ўз ватандошларини украиналик фашистлардан” ҳимоялаш зарурати билан изоҳламоқда.

Киевнинг янги раҳбарияти эса буни "Россиянинг Украина ҳудудини босиб олиш учун ўйлаб топган уйдирмаси", демоқда.

Украина раҳбарияти ўтган ҳафтада Қримни Россияга қўшиб олиш бўйича ўтказилган референдумни ноқонуний, деб атаган.
XS
SM
MD
LG