Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:13

Афғонистон янги вице-президенти ўзбеклар вакили бўлиши мумкин


5 апрель куни ўтказилган Афғонистон Президенти сайловида президентликка 8 номзод даъвогарлик қилди. Улардан 4 нафари вице-президентлик лавозимига маҳаллий ўзбеклар вакилларини танлаган. Афғонистон Президенти сайловининг ўзгачаликлари тўғрисида Афғонистондаги “Ориёна” телерадиокомпанияси раиси Азизуллоҳ Орол ўз OzodNazarида айтиб берди.

Озодликнинг собиқ олиб борувчиси Азизуллоҳ Оролга кўра, душанба куни сайловчилар овозларининг 10 фоизи саналгани ва энг кўп овозни Ашраф Ғани Аҳмадзай олгани маълум бўлди.

Албатта, сайловнинг дастлабки натижалари 24 апрелгача, якуний натижалар эса 14 майгача чиқиши кутилмоқдаки, душанба кунги натижалар мутлақо ўзгариб кетиши ҳам мумкин.

Лекин овозларнинг 10 фоизи саналганидан сўнг Аҳмадзайнинг “қўли баланд” кела бошлагани афғонистонлик ўзбекларни хурсанд қилиши табиий. Чунки агар Аҳмадзай Президент этиб сайланса, ўзбекларнинг энг таниқли вакили генерал Абдурашид Дўстум Биринчи вице-президент лавозимига тайинланади.

Азизуллоҳ Оролдан маҳаллий ўзбекларнинг Афғонистон сиёсий саҳнасидаги роли, уларнинг сайловда иштироки ва умуман сўнгги сайловнинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида сўрадик.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:19 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG