Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:41

Ўзбекистонда депутатлар транспортдан бепул фойдаланиши тартиби белгиланди


ЎР Вазирлар маҳкамасининг 2 апрель кунги 78-рақамли қарори билан вилоят ва туман Халқ кенгашлари депутатларининг йўловчи транспортидан бепул фойдаланиши тартибини тасдиқлади.

Ҳужжатга мувофиқ депутат ўзи Халқ кенгаши аъзоси этиб сайланган вилоят ёки туман ҳудудида йўловчи транспортида бепул юриши ҳуқуқига эга. Такси ва шаҳар йўловчи транспорти бундан мустасно.

Мазкур ҳужжатда депутатнинг темир йўл ва автомобил йўловчи транспортидан фойдаланиши тартиби ҳам белгиланган.

Бундай транспорт воситасида бепул юриш учун депутат транспортдан фойдаланаётган пайтда депутатлик гувоҳномасини кўрсатиши шарт.

Транспорт ташкилоти муддати ўтган депутатлик гувоҳномасига бепул чипта бермайди.
XS
SM
MD
LG