Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

OzodNazar: Россиянинг “қриминал” юриши ёки Шаҳар кўрган эчкидан қўрқ!


Россия Украинанинг Қримини босиб олганидан сўнг бир неча кун иккинчи планга ўтиб қолган Россия - Украина зиддияти мавзуи яна теле ва радиодастурлар бошидан, газеталарнинг биринчи ва сайтларнинг бош саҳифаларидан жой олди. Украина шарқида реал уруш хавфи пайдо бўлди. Бу урушда Россия қуроли иштирок этиши мумкинлиги ҳам эътибордан соқит қилинмаяпти.

Ҳар ҳолда НАТО Бош котиби Россияни Украина шарқий ҳудудларига қўшин киритмаслик ҳақида огоҳлантириб, Москвадан Украина чегараси яқинидан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди.

6 апрель куни Украина шарқидаги Харковь, Луганск ва Донецк вилоятлари марказларида Россияпараст намойишчилар вилоят маъмурияти биноларини эгаллаб олиб Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини талаб қилди.

Хўш, Харковь, Луганск ва Донецк ҳам “Қрим”га айланадими?

Украинада уруш бошланадими?
Бу таҳликали саволларнинг сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarидаги жавобларини тингланг.

Ҳа, айтганча, нима учун шаҳар кўрган эчкидан қўрқиш керак?

Суҳбатдан топасиз жавобни.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

XS
SM
MD
LG