Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:34

Марказий банк: янги беш мингталик бекор қилинади, деган гап-сўзлар ёлғон!


Ўзбекистон Марказий банки расмийлари мамлакатда 5000 сўмлик банкнотанинг бекор қилиниши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларни инкор этди.

Ўтган йили ёзида Ўзбекистонда 5000 сўмлик пулнинг муомалага киритилиши ортидан Facebookда янги чиққан банкнотада камчиликлар борлиги сабаб улар аҳолидан қайтариб олиниши ҳақида гап-сўзлар урчиганди.

- Бу гап-сўзлар асоссиз. Янги беш мингталик дизайни Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган ва у ерда ҳеч қанақа дефект йўқ, - деди Марказий банкнинг Озодлик суҳбатлашган расмийларидан бири.

Ҳозир 5000 сўмлик Ўзбекистоннинг энг йирик купюраси ҳисобланади. У қора бозор курсида сал кам 2 АҚШ долларига тенг.
XS
SM
MD
LG