Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:01

OzodNazar: Мирзиёев Каримовдан кучлими ёки Горбачевни нега судга бермоқчилар?


Ўзбекистон Республикаси Президенти 2011 йил, 5 январда имзолган фармонга биноан Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти яроқлилик муддати 2015 йилнинг 31 декабригача қилиб белгилаб қўйилган. Бош вазир Шавкат Мирзиёев 2014 йил, 6 февралда имзолаган қарор мамлакат аҳолисининг муайян қатлами учун Президент фармонида белгиланган муддатни роппа-роса бир ярим йилга қисқартирган.

Сарлавҳага чиқарилган биринчи савол шундан пайдо бўлди: Мирзиёев Каримовдан кучлими?

Озодликнинг биометрик паспорт мавзуидаги сўнгги материалида келтирилган бир маълумот авиа ва темир йўл чипталари олувчилар учун эски паспорт яроқлилик муҳлати жорий йилнинг 1 июлигачагина қилиб белгилаб қўйилиши ортидан пайдо бўлган шубҳаларни кучайтириб юбордики, OzodNazar бугун шу масалани муҳокама қилди.

Тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировнинг OzodNazarида СССРнинг Биринчи ва Сўнгги Президенти устидан Россия Давлат Думаси депутатлари қилган арз тўғрисида ҳам сўз бўлади.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG