Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:31

Ўзбекистонга “разборшчиклар” қайтдими ёки Қатл олдидан айттирилган мадҳия


Андижонда бир кунда – 17 март куни икки талаба ўлдирилгани сўнгги икки ҳафта ичида маълум бўлди. Бири Андижон Қишлоқ хўжалик институтида, иккинчиси Андижон Ахборот технологиялари коллежида содир бўлган бу жиноятларнинг ўзиниёқ ўзбек жамиятида, ўзбек ёшлари шуурида жиддий ўзгаришлар юз бераётганидан хабар берувчи бир сигнал, деб қабул қилса бўлади.

Бироқ Ахборот технологиялари коллежида содир бўлган воқеанинг яна бир муҳим бир жиҳати бор: бу ўқув юртида талабалар курсдошини хўрлаб, Ўзбекистон гимнини айтишга мажбурлаган.

Маълумки, фуқаро қалби ўз Ватани учун ғурурга тўлганда ҳис-ҳаяжонини ифода қилсин учун яратилган давлат мадҳияси Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусни хўрлаш воситаларидан бирига айлантирилган.

Бас, бир неча зўравон талаба ўз курсдошини ўласи қилиб калтаклаш олдидан унга давлат мадҳиясини айттирар экан, сарлавҳага чиқарилган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади.

Шу ва куннинг бошқа мавзулари шарҳи мустақил журналист Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarида.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

XS
SM
MD
LG