Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:14

Турчинов Донецк хавфсизлик идораси бошлиғини вазифасидан олди


Украина шарқидаги Донецк шаҳрида бир қанча маъмурий бинолар россияпараст айирмачилар тарафидан ишғол қилинаркан, мамлакат муваққат президенти Александр Турчинов Донецк вилояти хавфсизлик бошқармаси раҳбар Валерий Ивановни лавозимидан бўшатди.

Донецкда шаҳар маъмурияти, хавфсизлик идоралари биноларини эгаллаган россияпараст намойишчилар Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказилишини талаб этмоқда.

Бугун Донецкдан 100 километр шимолдаги Славянск шаҳрида бир гуруҳ қуроллилар туман ички ишлар бўлими ва хавфсизлик идорисини ишғол этди.

Ишғолчилар шаҳар кенгаши биносига Россия байроғини тикишди. Ҳозир Украина расмийлари милиция бўлимини босиб олган гуруҳ билан сўзлашувлар олиб бормоқда. Украина ҳукумати шаҳарга махсус кучларни киритди.

Украина шарқидаги Луганск шаҳрида эса россияпараст ишғолчилар 6 апрелдан буён хавфсизлик ҳизмати биноси ичида қолмоқда.

Киев Россия ҳукуматини Украинадаги айирмачиларга дастак бераётганликда айблаган.

Расмий Москва Украинадаги ҳодисаларда қўли йўқлигини билдирган. НАТО маълумотларига кўра, ҳозир Россия қўшинларини Украина чегарасига жамлаган.
XS
SM
MD
LG