Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:34

БМТ раҳбари Украинадаги вазият борасида чуқур ташвиш билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
БМТ Бош котиби Украинадаги вазият кескинлашиб бораётгани хусусида жиддий хавотир билдирди.

Бан Ки Мун Украина шарқидаги тартибсизликлар ҳеч бир томон манфаатига хизмат қилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

БМТ раҳбари Украинадаги барча томонларни вазиятни барқарорлаштиришга, қонун нормаларига риоя қилиш ва имкон қадар оғир босиқ бўлишга чақирди.

Айни пайтда 13 апрель куни Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков Славянск шаҳрида Россия тарафдорлари билан қуролли тўқнашувда хавфсизлик кучларининг бир ходими ҳалок бўлгани, беш нафари яраланганини билдирди.
XS
SM
MD
LG