Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:13

Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украинадаги вазиятга бағишланган ошиғич мажлиси бўлиб ўтди


Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Шарқий Украинада зўравонлик кучайиши қабатида Россия илтимосига кўра аввалроқ ошиғич йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Россия элчиси Виталий Чуркин Киевнинг Украина шарқида россияпараст исённи бостириш учун қуролли кучларни ишга солишга оид баёнотидан ташвишга тушганини билдирди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауер эса Украинадаги беқарорлик режаси Россияда ишлаб чиқилганини қайд этди.

Айни пайтда Буюк Британия элчиси Марк Лаял Грант Украина шарқида зўравонликнинг авж олишида Россия иштироки тобора яққолроқ намоён бўлиб бораётганини баён қилди. Лаялга кўра, сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар Украина билан Россия чегараси яқинида Россиянинг яхши қуролланган 35-40 минг кишилик қўшини турганини кўрсатмоқда.

Франциянинг БМТдаги элчиси Жерар Аро эса Россияни Украинанинг ўз йўлини ўзи белгилаши учун имкон яратишга даъват этди ва “Украина келажагини фақат украиналиклар белгилаши лозим”, дея баён қилди.

Ўз навбатида, Украинанинг БМТдаги элчиси Юрий Сергеев: “Биз россиялик ҳамкорларимизни Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўпоришга қаратилган хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз”, деди.
XS
SM
MD
LG