Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:06

Обама Эрон элчисига АҚШ визасини бермаслик ҳақидаги қонунни имзолади


АҚШ президенти Барак Обама Эроннинг Ню-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳига янги тайинланган элчиси Ҳамид Абутолибийга АҚШ визасини бермаслик ҳақидаги қонунни имзолади.

Вашингтон расмийларига кўра, Абутолибий 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонаси ходимларини гаровга олишда иштирок этганлардан биридир.

Эрон ўз элчисига виза берилмаганини халқаро қонунчиликка зид деб атади ва БМТга бошқа элчи тайин этмаслигини билдирди.

Ҳамид Абутолибийнинг ўзи ҳам Теҳронда АҚШ элчихонаси ходимларининг гаровга олиниши билан боғлиқ воқеаларга алоқадорлигини рад этмаган. Лекин, у фақат таржимонлик қилганини айтган.
XS
SM
MD
LG