Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:20

Украина шарқидаги тўқнашувда камида тўрт киши нобуд бўлди


Украинанинг Славянск шаҳридаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар.
Украинанинг Славянск шаҳридаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар.
Украинанинг Славянск шаҳри яқинида рўй берган отишмада камида тўрт киши нобуд бўлди.

20 апрель куни Россия давлат телевидениеси қуролли шахслар Россия тарафдори бўлган айирмачилар Славянск яқинига ўрнатган текширув пунктига ҳужум қилганини хабар қилди.

“Россия 24” телеканали мухбирига кўра, воқеада айирмачилар ва ҳужум қилганлар талафот кўрган.

Славянск Донецк шаҳридан тахминан 100 километр шимол томонда жойлашган.

Россия тарафдори бўлган айирмачилар Славянск шаҳри полицияси бош қароргоҳи ва шаҳар маъмуриятини босиб олган.

Ҳозирда улар шаҳарнинг аксар қисмини назорат қилмоқда.

Айирмачилар Краматорск шаҳрида Украина армиясига тегишли бир неча бронетранспортерни қўлга киритиб, уларни Славянск шаҳрида сақламоқда.
XS
SM
MD
LG