Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:38

Афғонистондаги президентлик сайловида Абдулла Абдулла етакчилик қилмоқда


Афғонистон cобиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистон cобиқ ТИ вазири А.Абдулла (ч) ва собиқ молия вазири А.Ғани.
Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси мамлакат президенти лавозими учун ўтказилган сайловида собиқ ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла сиёсий рақибларидан олдинда бораётганини билдирди.

20 апрель куни эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, сайловда берилган овозларнинг қарийб 50 фоизи санаб бўлинганидан кейин Абдулла Абдулла 44,4 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.

Иккинчи ўринда, 33,2 фоиз овоз билан собиқ молия вазири Ашраф Ғани бормоқда.

Президентликка даъвогар бошқа олти номзод сайловда кам овоз олган.

Афғонистоннинг Сайлов ҳақидаги қонунига мувофиқ президентлик сайловида саккиз номзоддан бирортаси 50 фоиздан кўп овоз олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи давраси ўтказилади.

Сайловнинг якуний босқичида биринчи даврада энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирок этади.

4 апрель куни ўтказилган сайловнинг якуний натижаси 14 май куни эълон қилиниши режаланган.
XS
SM
MD
LG