Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:14

Ўзбекистонда чиқаётган енгил автомобиллар сони ошди


Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 15,7 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумот тарқатди.

Хабарларга кўра, GM Uzbekistan қўшма корхонаси 2014 йилнинг биринчи чорагида 52 782 та енгил автомобиль ишлаб чиқарган. Улардан 14 318 таси автомобилей Cobalt, 11 613 таси Nexia, 6496 таси Spark, 3369 таси Damas, 2830 таси Matiz, 1778 таси Captiva, 1048 таси Malibu, 273 таси эса Lacetti русумидаги автомобиллардир.

Бундан ташқари, қўшма корхона жорий йилнинг дастлабки уч ойи ичида 11 017 дона Chevrolet Gentra ҳамда 40 дона Chevrolet Orlando автомобилини ишлаб чиқарган. Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan Chevrolet Orlando русумли автомобилни ишлаб чиқаришни шу йилнинг март ойидан бошлаган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, автомобиль ишлаб чиқаришнинг шу кунда Ўзбекистон саноатидаги солиштирма ҳажми 18 фоизга етган, бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 2,7 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG