Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:36

Жанубий Корея кемаси сувга чўккани оқибатида нобуд бўлганлар юз кишидан ошди


Жанубий Кореяга қарашли “Sewol” кемаси ўтган ҳафта сувга чўккани оқибатида нобуд бўлган одамлар сони 104 кишига етди.

Корея расмийларига кўра, фожиада 198 киши бедарак йўқолган.

Уларнинг аксарини саёҳатга чиққан мактаб ўқувчилари ташкил қилади.

16 апрель куни кема сувга чўккан пайтда 174 киши, жумладан, кема капитани ва экипаж аъзолари қутқариб олинган.

Капитан ва экипажнинг олти аъзоси ўз вазифаларига совуққонлик ва йўловчиларни ташлаб кетганликда айбланиб ҳибсга олинди.

21 апрель куни Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе кема капитани ва экипажининг хатти-ҳаракатларини “қотиллик билан баробардир”, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG