Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:41

Оренбург шаҳридаги қурилиш объектида Ўзбекистон фуқароси нобуд бўлди


Россиянинг Оренбург шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Оренбург шаҳар Бошқармаси душанба куни эълон қилган маълумотга кўра, уч кишидан иборат бригада бино деворини бузаётган пайтда иккинчи қаватдаги деворнинг бир қисми қулаган.

Оқибатда 21 ёшдаги ўзбекистонлик эркак нобуд бўлган.

Суд-тиббий текшируви ўтказиш ва ўлим сабабини аниқлаш учун марҳумнинг жасади моргга жўнатилган.

Тергов қўмитасига кўра, ҳозир воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG