Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:26

Мустафо Жамилевнинг Қрим ҳудудига кириши 5 йилга тақиқланди


Мустафо Жамилевнинг Қримга кириши тақиқланган ҳужжат.
Мустафо Жамилевнинг Қримга кириши тақиқланган ҳужжат.
Қрим татарлари етакчиси Мустафо Жамилевнинг ўз ватани бўлмиш Қрим ярим оролига кириши 2019 йилгача тақиқланди.

Қрим Татарлари Мажлисининг матбуот котибасига кўра, 22 апрель куни Мустафо Жамилев Украина ҳудудига ўтган пайтда унга Қримга кириши 2019 йил 19 апрелгача тақиқланган ҳужжат кўрсатилган.

Жамилев буни Қрим Татарлари Мажлиси раиси ўринбосари Аслан Умар билан бирга АҚШ Вице президенти Жо Байден билан учрашиш учун Киевга кетаётган пайтда билган.

Уч кун олдин Мустафо Жамилев Қрим ҳудудига кираётган пайтда чегара текширув пунктида қисқа муддат ушлаб турилган эди.

Ўтган ой Россия Қримни ўз ҳудудига қўшиб олганидан бери Мустафо Жамилов Қримнинг россияпараст янги ҳукуматини қрим татарларига қарши кампания олиб бораётганликда айблаган.

Жамилевга кўра, Россия паспортини олиш учун ариза ёзишдан бош тортган қрим татарлари аллақачон ўз ишини йўқотган.

Қрим татарлари Қримнинг янги ҳукумати ва мухтор ўлканинг Украинадан ажралиб, Россияга қўшилиш бўйича ўтказилган референдумни тан олмаган.
XS
SM
MD
LG