Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:30

Испания ТИ вазири Ўзбекистон президентига Испанияга бориш ҳақидаги таклифни топширди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Оқсаройда Испания Қироллиги Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальони қабул қилди.

Душанба кунги учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва устувор йўналишлари, халқаро масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари муҳокама этилди.

Гарсиа-Маргальо Испания ҳукумати раиси Мариано Рахой Брейнинг Ўзбекистон раҳбарини Испанияга расмий ташриф буюриши ҳақидаги таклифни Каримовга топширди.

21 апрель куни Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов испаниялик ҳамкасби билан учрашди. Музокарадан сўнг 2014-2016 йилларда Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди.

Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальо 2009 йил июлида Ўзбекистонга келган.

Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов 2013 йил ноябрь ойида Испанияга ташриф буюрган.

Ўзбекистон Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида қатнайдиган "Тальго" тезюрар поезларини Испаниядан сотиб олган.

Испаниянинг “Максам”, “Инитек энергия” каби етакчи компаниялари ҳам Ўзбекистон бозорида фаолият олиб бормоқда.

2014 йил февралида Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари делегацияси C-295 русумидаги учқич имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Испанияга сафар қилган.
XS
SM
MD
LG