Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:30

Афғонистонда вертолёт ҳалокатга учрагани оқибатида британиялик беш ҳарбий ўлди


Британия Мудофаа вазирлиги Халқаро кучларга қарашли вертолёт Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятида ерга қулагани оқибатида нобуд бўлган беш ҳарбий британиялик эканини эълон қилди.

Вертолёт кучлари бирлашган қўмондонлиги бошлиғи Ричард Фелтон 26 апрель куни содир бўлган ҳалокатни “фожиавий авария” деб атади.

Қандаҳор вилояти маъмурияти матбуот котиби Зиё Дурранига кўра, Халқаро кучлар вертолёти Покистон чегарасидан тахминан 50 километр берида, Тахтапул туманида ерга қулаган.

Толиблар матбуот котиби журналистларга йўллаган матнда вертолёт исёнчилар томонидан уриб туширилганини иддао қилган.

Афғонистондаги Халқаро кучлар воқеа юзасидан текширув олиб борилаётгани, ҳалокат рўй берган жойда душман томони фаолият олиб боргани тўғрисида маълумот олинмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG