Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

Отиб кетилган Харьков ҳокими Исроилдаги клиникага жўнатилди


Харьков шаҳри ҳокими Геннадий Кернес.
Харьков шаҳри ҳокими Геннадий Кернес.
Украина шарқидаги Харьков шаҳар ҳокими Геннадий Кернес 29 апрель куни Исроилнинг Хайфа шаҳридаги клиникага жўнатилди.

Кернес бир кун олдин Харьков ташқарисида номаълум шахслар томонидан отиб кетилган эди.

Геннадий Кернес оғир жароҳат олганини маълум қилган Харьков шаҳар Жарроҳлик институти директори Валерий Бойко ҳокимнинг аҳволини “жиддий, аммо барқарор” деб атади.

Харьков Россия тарафдори бўлган айирмачилар ҳукумат биноларини эгаллаб олган Украина шарқидаги шаҳарлардан биридир.

Кейинроқ Украина хавфсизлик кучлари ва милиция айирмачиларни давлатга қарашли бинолардан сиқиб чиқарди.

Дастлаб Россия тарафдори бўлган Геннадий Кернес кейинроқ Ғарб тарафдори бўлган Киев ҳукуматига содиқ эканини маълум қилган.

Айни пайтда 29 апрель куни Донецк шаҳрида милиция ходимлари бир кун олдин россияпараст айирмачилар гаровга олган Киевдаги Украина ҳукумати тарафдорларини тутқунликдан озод қилди.
XS
SM
MD
LG